• Асосий
  • ЭНДИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР МИЛЛИЙ ГВАРДИЯГА..

ЭНДИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР МИЛЛИЙ ГВАРДИЯГА ШАРТНОМА АСОСИДА ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ

Миллий гвардия бўлинмаларига шартнома бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига шартнома бўйича ҳарбий хизматга номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Низомга мувофиқ, Миллий гвардия бўлинмаларига шартнома бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади ва танловда Қуролли Кучлар сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ва сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар, олий таълим муассасаларида ҳарбий тайёргарликдан ўтган шахслар, муқаддам оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидаги лавозимларда шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўтаган шахслар қатнашиши мумкин.

Танлов якка тартибда суҳбат, ҳарбий-профессионал танлаш, тиббий кўрикдан иборат уч босқичда амалга оширилади.

Низомга мувофиқ, номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

• Фахрий қоровул ва бошқа барча бўлинмаларга – 185 сантиметрдан паст бўлмаслиги;

• Отлиқ аскарлар эскадронига – 175 сантиметрдан паст бўлмаслиги лозим.

Шунингдек, ҳарбий-профессионал танлаш тадбирлари умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш, индивидуал-психологик ўрганиш босқичларида амалга оширилади.

Умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синовда қониқарсиз деб баҳоланган номзод, умумжисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб бир (1) йил давомида уч (3) маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ синов бўлиб ўтган куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.

Индивидуал-психологик ўрганиш тест шаклида амалга оширилади.

Тест синовларини икки (2) ойдан кейин қайта топширишга рухсат берилади. Бунда бир (1) йил давомида қайта топширишлар сони икки (2) маротабадан ошмаслиги лозим.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА