“СОҒЛОМ ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИ” СПОРТ МУСОБАҚАСИДА СПОРТЧИЛАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига бағишлаб Миллий гвардиянинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Нурафшон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом юрт фарзандлари” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди.
Бунда, жами 6 нафардан иштирокчидан ташкил топган 3 та жамоа қатнашиб, “Баскетбол тўпини саватчага ташлаш”, “Қувноқ футбол”, “Супер эстафета”, “Балли жамоа”, “Арқон тортиш” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Асосий мақсади ўсмирлар орасида жисмоний маданият ва спортни , соғлом муҳитни тарғиб қилиш, ёшларни мунтазам равишда жисмоний маданият ва спорт билан шуғулланишга жалб қилиш, ахлоқий-руҳий сифатларини ривожлантириш ва албатта ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат бўлган мазкур мусобақа якунида Тошкент вилоятидаги кам таъминланган оилалар фарзандлари иштирокида “Спорт юлдузлари ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Ушбу тадбирда спортчилардан Осиё чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони Заитов Музаффар Мухторович ва юнон-рум кураши бўйича 2 карра Ўзбекистон чемпиони Абдурахмонов Тохир Тўлқин ўғли фахрий меҳмон сифатида иштирок этдилар.
Тадбирларда ғолибликни қўлга киритган ва фаол иштирок этган ёшлар Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардияси бошқармаси ва “Динамо” ЖТСЖ раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА