МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ЯНГИ УЙЛАР ТОПШИРИЛДИ

Юртбошимиз раҳбарлигида мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мазкур байрам Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун қўшалоқ байрам бўлгани шубҳасиз.

Сабаби, уларнинг муносиб турмуш кечириши, оилавий шароитини яхшилаш мақсадида ҳудудларда кўп қаватли уйлар қурилиши ҳамда юртимиз давлат мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида ўз эгаларига топширилиши қувончли ҳолдир.

Хоразм вилоятида Миллий гвардия сафларида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган 30 нафар ҳарбий хизматчига янги замонавий меъморий услубда қурилган кўп қаватли уйлардан хонадонлар калитини тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда Миллий гвардия қўмондони, вилоят ҳокими, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида давлатимиз томонидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, уларнинг оилалари учун муносиб шароитлар яратишга катта эътибор берилаётгани таъкидланиб, хизмат бурчини садоқат ила сидқидилдан бажариб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларига миннатдорчилик сўзлари изҳор этилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА