Энг улуғ, энг азиз айём – давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Миллий гвардия бошқармасига маъмурий бино фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев шунингдек, ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар мутасадди раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида Мустақиллигимизнинг йигирма тўққиз йиллиги байрами муносабати билан Миллий гвардия Қўмондони тадбир иштирокчиларига байрам табригини йўллади. Шундан сўнг юрт тинчлиги, аҳоли осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида, ўз фидойилиги билан  сафдошларига намуна бўлиб келаётган бир қатор ҳарбий хизматчиларни рағбатлантириш тўғрисидаги Қўмондон буйруғи ўқиб эшиттирилди.

Хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда ўзининг жонкуярлиги ҳамда фидойилиги билан жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликларни  олдини олишдаги кўрсатган самарали хизматлари учун бир қатор ҳарбий хизматчиларга давлат мукофотлари ва икки нафар ҳарбий хизматчига муддатидан олдин ҳарбий унвонлар тантанали равишда топширилди. Янги бинони қуриб битиришда тинмай меҳнат қилган қурувчиларга миннатдорчилик билдирилди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларининг олқишига сазовор бўлди. 

Байрамона руҳда ўтган тадбир давомида юртимиз тинчлиги, ҳалқимиз осойишталиги ва фуқароларимиз хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли ва шарафли касб эгаларига муваффақиятлар тилаб, бу йўлда бор куч-имкониятлар сафарбар этилиб, ўз ҳалқига ва Президентига садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдирилди.

Тадбир иштирокчилари маъмурий бинода яратилган шароитлар билан танишди. Миллий ва Европа меъморчилиги анъаналари уйғунлигида бунёд этилган  ушбу бинода Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, халқаро стандартларга тўла мос келадиган ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган электрон кутубхона ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний салохиятини янада юксалтириш мақсадида турли спорт машғулотлари учун мўлжалланган спорт зал фаолияти йўлга қўйилди. Биноларнинг иситиш ва совитиш тизимлари, видеокузатув, ёнғинга қарши курашиш ва қўриқлаш хавфсизлик тизимлари, шунингдек,  фуқароларни қабул қилиш учун алохида хоналар жихозланиб қулай шароитлар яратилган.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, кутубхона, руҳий енгиллик хонаси  ва “Бешта муҳим ташаббус” доирасида “Бадий ҳаваскорлик хонаси”да тўгараклар ташкил этилган. Яратилган бу имкониятлар соха вакилларини ишчанлик кайфиятини оширишга, хизмат қилади.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА