СЕКТОРЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР АҲОЛИ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ЯХШИЛАШГА ҚАРАТИЛГАНД

Юртбошимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди давлат органларига ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди. 
Куни кеча мазкур вазифаларнинг ижросини амалга ошириш масалаларига бағишлаб Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасига бириктирилган сектор таркибига кирувчи Ромитан ҳамда Жондор туманларида Миллий гвардия бошқармаси раҳбари бошчилигида туман сектор раҳбарлари иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда, “Саховат ва кўмак” тадбирларини жадаллаштириш, “Темир дафтар”га киритилган ишсизларни иш билан банд қилиш ва ушбу фуқароларни темир дафтардан чиқариб, камбағаллар сонини қисқартириш, шунингдек, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” билан боғлиқ ишларни такомиллаштириб, улар билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш, ўз фаолиятини тиклашга қийналаётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда карантин пайтида вақтинчалик иш юритуви тўхтатилган иқтисодий соҳа вакилларининг фаолият юритувини таъминлашда амалий ёрдам кўрсатиш, янги иш ўринларини яратиш орқали ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида урғу берилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА