МАРДЛАР ҚЎРИҚЛАЙДИ ВАТАННИ!

 Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишлаб амалга ошириб келинаётган “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остидаги тадбирлар доирасида Чирчиқ ҳарбий прокуратураси, Ёшлар иттифоқининг Тошкент ва Андижон вилояти Кенгашлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятидан хизматга чақирилган Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари ўртасида видеомулоқот ташкил этилди.

 Манзил олислиги сабаб фарзандларини анча муддат кўра олмаган ота-оналар, ўғлонларини ҳарбий либосда соғ-омон кўриб, юртимизда яратилаётган шароитлардан ва эътибордан хурсанд бўлдилар.

Видеомулоқот давомида хизматда ютуқларга эришган аскарларга ота-оналари гувоҳлигида фахрий ёрлиқ ва дипломлар топширилиб, шундай мард ва Ватан корига камарбаста фарзанд тарбиялаганликлари учун миннатдорчилик билдирилди.

 Шу каби тадбир Андижон вилоятида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган сирдарёлик аскарлар учун ҳам ташкил этилиб, Сирдарё вилояти ҳокимияти ҳамкорлигида ота-оналар билан видеомулоқот уюштирилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА