ЯНГИ ХОНАДОНЛАР КАЛИТЛАРИ ТОПШИРИЛИШИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Уларнинг муносиб турмуш кечириши, оилавий шароитини яхшилаш борасида ҳудудларда кўп қаватли уйлар қурилиб, босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши давом этмоқда.
Андижон вилоятида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида Миллий гвардия сафларида сидқидилдан хизмат қилиб келаётган 30 нафар ҳарбий хизматчига Андижон шаҳрида замонавий типда қурилган кўп қаватли янги уйларнинг хонадонлари тантанали равишда топширилди.
Тантанали тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов, Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқарма раҳбарлари, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Мазкур маросимда вилоят ҳокими ва меҳмонлар сўзга чиқиб, тинчлигимиз посбонлари учун яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб, уларнинг сидқидилдан хизмат бурчини бажариб келаётгани муносиб рағбатлантирилаётгани таъкидланди. 
Тадбир якунида меҳмонлар барча ҳарбий хизматчиларнинг келгуси хизмат фаолиятига омад ва зафарлар тилаб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш йўлида бор куч-имкониятларини сафарбар этишларига ишонч билдирдилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА