ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН “ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТАНЛОВИДА ҲАРБИЙ-ТЕХНИК ИНСТИТУТ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида Тошкент вилояти Зангиота тумани Ёшлар иттифоқи Кенгаши билан ҳамкорликда давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ўзига хос билимлар беллашувига айланган “Заковат” интеллектуал танлови бўлиб ўтди.
Мазкур беллашувда Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, Мудофаа вазирлиги Авария-тиклаш бошқармаси, ИИВ Қоровул қўшинлари бошқармаси, Тошкент вилояти Зангиота тумани Ёшлар иттифоқи Кенгашининг билимдон ёшларидан ташкил топган 4 та жамоа фаол иштирок этди.
Юртимизда мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, буюк саркарда ва мутафаккирларимиз ҳаётига бағишланган саволлардан иборат бўлган “Заковат” ўйини қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтди.
Танлов якунларига кўра 3-ўринни Мудофаа вазирлиги Авария-тиклаш бошқармаси жамоаси, 2-ўринни эса Зангиота туман Ёшлар иттифоқи Кенгаши жамоасига эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўринни Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти ёшлари жамоаси қўлга киритди.
Тадбир якунида барча фаол ёшлар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар билан тақдирландилар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА