МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН...

Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда хусусан, 31 август Қатағон қурбонлари куни муносабати билан Тошкент шаҳар Миллий гвардия бўлинмаси ҳарбий хизматчилари «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига ташриф буюришди.
Маълумотларга кўра, ёдгорлик мажмуи ва музей барпо этилган жой ХХ асрнинг 20-йилларидан то Иккинчи жаҳон уруши бошлангунига қадар собиқ тузум жазо органларига қатлгоҳ бўлиб хизмат қилган. Тошкент шаҳрида отилган қатағон қурбонлари шу ердаги учта қатлгоҳга дафн этилган. Ёдгорлик мажмуи ана шу собиқ қатлгоҳ ҳудудларини ўзаро бирлаштириб туради. Агар рамзий сағана ёдгорлик мажмуининг мемориал маркази ҳисобланса, музей биноси унинг маърифий маркази бўлиб хизмат қилади.
Ушбу маскан ҳарбий хизматчиларда катта таассурот қолдирди. Аждодларимизнинг Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлидаги кураши бугунги кун ёшлари учун ибрат мактабидир.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА