ФАРҒОНАДА ЎЗ ФАРЗАНДИНИ СОТАЁТГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Жорий йил 1 сентябрь куни Фарғона вилоятида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 24 ёшли Г.С. (аёл), вояга етмаган 1 ёшли фарзанди Ш.Т.ни 1.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, Фарғона шаҳар Ш.Рашидов кўчасида фарзанди учун келишилган пулдан 500 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олаётган вақтида ушланган. Ундан ўрнатилган тартибда кимёвий ишлов берилган пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда фуқаро Г.С. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА