“УМР ЗАВОЛИ”ДАН ЙИРОҚ БЎЛАЙЛИК

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар – умр заволи экани ҳақида кўплаб эслатмалар, мақолалар, ижтимоий роликлар эълон қилинишига қарамай, сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида хизматга жалб қилинган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари ва тақиқланган дори воситалари билан боғлиқ 4 та ҳолат аниқланди.
Мазкур ҳолатларнинг иккитаси Учтепа туманида жойлашган “Назарбек” блок-пости орқали Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган фуқароларнинг автоуловларини текшириш жараёнида аниқланган. 
Хусусан, Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро О.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашина тўхтатилиб, текшириб кўрилганда, автоулов салонидаги магнитофон тагидан оқ қоғозга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Иккинчи ҳолатда эса Учтепа туманида яшовчи 1982 й.т. фуқаро Ф.Н.га тегишли “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда текширилганда автоулов салонининг турли қисмларида 2 дона “Зардекс” ва 28 дона “Трамадол”номли психотроп дори воситалари бор эканлиги аниқланган.
Навбатдаги ҳолат Олмазор туманида жойлашган “Келес” ЙПХ масканида Тошкент вилояти ҳудудидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб, текшириб кўрилганда аниқланган бўлиб, унинг йўловчиси, Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1983 й.т. фуқаро Ш.З.нинг ёнидан қоғозга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддалари топилган.
Яна бир шу каби ҳолат Оҳангарон шаҳрида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тунги рейд пайтида аниқланган: шубҳали кўринган Ж.А. бошқарувидаги “Ваз-2101” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, машина юкхонасидан ҳайдовчи Ж.А. ва унинг шериклари “К” ва “М” исмли шахсларга тегишли бўлган 1 дона оқ қопдаги ўткир ҳидли, яшил рангда бўлган наша ўсимлиги топилган. 
Барча ҳолатларда топилган ашёвий далиллар холис гувоҳлар иштирокида олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда фуқаролар ИИО ФМБга топширилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА