МАКТАБЛАРНИНГ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ КЎЗДАН КЕЧИРИЛМОҚДА

Пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш бошқа йилларга нисбатан алоҳида масъулият ва талабчанликни тақозо этмоқда. Давлатимиз раҳбари раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир мактабга ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари бириктирилиб, тартибни сақлаш ва карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиши белгиланган эди.
Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасига бириктирилган сектор ҳудуди таркибидаги Ромитан туманида жойлашган ўз фаолиятини бошлаш арафасидаги 49 та умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда 30 та мактабгача таълим муассасасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Хусусан, Миллий гвардия ҳамда Ромитан туман ҳокимлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбeкистон Рeспубликасида COVID-19 пандемияси даврида умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус мактаб интернатларининг фаолиятини ташкиллаштириш бўйича вақтинчалик санитария-эпидемиологик талаблар”и тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари асосида мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни кўздан кечирилди.
Ўрганиш давомида, чекка ҳудудлардаги мактабларда карантин талабларининг тўғри йўлга қўйилганлиги, барча умумтаълим мактаблари ва махсус мактаб интернатларнинг коронавирусга қарши хавфсиз иш муҳитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг тўғри ташкил этилганлик ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, машғулотларни соат 8:00 дан бошлаб, 17:30 гача бўлган вақт оралиғида смена асосида ташкил этилиши, муассасаларда оммавий тадбирлар ўтказишнинг чекланиши, мактабларга киришда тиббий пункт ташкил этилиб, ўқувчи ва ходимларнинг тиббий назоратдан ўтказилиб, тегишли журналларда қайд этиб борилиши, синфларда ҳар бир ўқувчига 2 м² дан кам бўлмаган майдон ажратилган бўлиши, юқумли касалликлар белгилари аниқланган ўқувчи ва ходимлар тез ёрдам гуруҳи ёки ота-оналар келгунига қадар изоляция қилиниши шартлиги тўғрисидаги талаблар тушунтирилиб, аниқланган бир қатор камчиликларни бартараф этиш юзасидан муассаса раҳбарларига қатъий топшириқлар берилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА