ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

Республика бўйлаб таълим муассасаларини тамомлаб ишсиз юрган ёшлар тўғрсида маълумотга эга бўлиш ва уларни бандлигини таъминлашга қаратилган ишлар  Сектор раҳбарлари томонидан  асосий вазифалардан бири сифатида қараб келинмоқда.
Сирдарё вилояти Миллий гвардия масъул ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва ёшлар иттифоқи кенгаши билан ҳамкорликда   шаҳар ва туманларда маҳаллалар кесимида ишсиз ёшлар ўрганилиб  шакллантирилган рўйхат асосида уларни иш билан таьминлашга қаратилган манзилли ишлар давом этмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан Республика қиз болалар ўқув тарбия муассасасини тамомлаган ва хозирда Оқ олтин туман Янги давр  МФЙ да яшовчи 2003-2002 йилларда таваллуд топган опа-сингил Хуршида ҳамда Холида Қиличиволарга фуқаролик паспорти олишда кўмак берилиб, улар ушбу маҳаллада  жойлашган тикувчилик цехига ишга жойлаштирилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА