“УДДАБУРОН” АБИТУРИЕНТ ҚЎЛГА ТУШДИ

Мамлакатимиз бўйлаб белгиланган жойларда давом этаётган 2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари ёшларимизнинг нафақат билимларини, балки жамиятимизда ўрнатилган тартиб қоидаларга қанчалик риоя қилишларини ҳам синовдан ўтказмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Қўқон шаҳар марказий стадиони ҳудудида ташкил этилаётган олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳонларга келаётган абитуриентларни Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари синчковлик билан текширмоқдалар.

Кеча, 4 сентябрь куни 2-сменада ўтказилиши режалаштирилган тест синовлари жараёнига келган абитуриентларнинг биридан Фарғона вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан имтиҳон жараёнига олиб кириб, фойдаланиш тақиқланган техник қурилма топиб олинди.

Ушбу абитуриент шу заҳотиёқ тест топшириш жараёнидан четлатилиб, унга нисбатан Ички ишлар органлари ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА