ТАЛОН-ТАРОЖЛИКНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни тахминан соат 09:30 ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 24 ёшли фуқаро М.А. бошқарувида бўлган “Doniyor Logi Trang” МЧЖга қарашли “Volvо” русумли юк автомашинаси “Навоийазот” АЖнинг “Жанубий автотранспортлар чиқиш дарвозаси”да хизмат олиб бораётган Навоий вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилган. 
Автомобиль юкхонаси кўздан кечирилганда, юк хатига асосан 20 (йигирма) тонна ПВХ-С-63-46-М (SG5)-маркали суспензияли поливинилохлорид маҳсулоти юкланиши кўрсатиб ўтилган бўлсада, лекин у ерда 22 (йигирма икки) тонна поливинилохлорид маҳсулоти борлиги аниқланди. 
Мазкур ҳолатни ўрганиш жараёнида ортиқча юкланган 2 (икки) тонна маҳсулотнинг қиймати 15 миллион 405 минг 120 сўм миқдорида эканлиги ҳамда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб чиқиб кетилаётганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, воқеа жойига Навоий шаҳар ИИО ФМБ тергов-тезкор гуруҳи чақиртирилиб, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА