АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Республикамиз бўйлаб турли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан маҳаллалар кесимида аниқланган камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш, шунингдек, ёшларни касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган чора-тадбирлар тизимли йўлга қўйилмоқда. Хусусан, Бухоро вилоятида Миллий гвардия мутасадди раҳбарларининг ташаббуси билан аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ёш кадрлар билан ишлаш, уларнинг салоҳиятини янада юксалтириш, мактаб ва коллеж битирувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш билан бирга ёшлар ва хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Ромитан туманида жойлашган “Оромитан оромгоҳи”да ихтисослаштирилган ўқув маркази фаолиятини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Маълумки, ёш кадрларни иш билан таъминлашда, аввало, уларни ўзи қизиқадиган соҳага йўналтириш, ўқитиш, таълим бериш керак бўлади. Ушбу тадбирлар давомида, ёш кадрлар ўз ишини севадиган ва меҳнатга жон бериб ишлайдиган малакали мутахассис бўлиб етишиб чиқиши, шубҳасиз. Ана шундай жараёнларни муваффақиятли ўзлаштирган ёшларни маълум ҳақ тўлайдиган иш жойларига жойлаштириш эса, ҳар бир раҳбардан жуда катта масъулият талаб этади.

Бугунги кунда ушбу муассасанинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда халқ корига ярайдиган пайвандловчи, чилангар, тикувчи, қурилиш ишлари устаси, рус ва инглиз тилини ўрганиш, шунингдек, махсус фанлардан таълим беришни ташкил этиш масалалари ўз ечимини топмоқда.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, халқимиз манфаати учун амалга оширилаётган бу каби тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, юртимизда ҳар томонлама билимли, малакали кадрлар етишиб чиқиши, “Темир дафтар”, “Хотин-қизлар ҳамда ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ҳамда меҳнатга лаёқатли бўлган, шунингдек, чет элга кетиб ишлайдиган фуқароларни маҳаллий корхоналарга жалб этиш орқали, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаб, юртимиз тараққиётига салмоқли ҳиссамизни қўшиш ҳисобланади.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА