БАРЧА МУРОЖААТЛАР ЭЪТИБОРДА

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни ва Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг 2018 йил 7 мaйдaги 341-сoн «Дaвлaт oргaнлaридa, дaвлaт муaссaсaлaридa вa дaвлaт иштирoкидaги тaшкилoтлaрдa жисмoний вa юридик шaxслaрнинг мурoжaaтлaри билaн ишлaш тaртиби тўғрисидaги нaмунaвий низoмни тaсдиқлaш ҳaқидa»ги қaрoрига мувофиқ, Миллий гвардияда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти ташкил этилган.

2020 йил 6 ойида мурожаатлар билан ишлашга масъул бўлинмалар фаолиятини ташкиллаштириш ва ижро интизомига риоя этишни таъминлаш мақсадида, 3 та раҳбарий кўрсатма юборилди, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари билан 2 маротаба видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Юридик таъминлaш вa мурoжaaтлaр билaн ишлaш бoшқaрмaси томонидан ҳудудий бошқармаларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Миллий гвардияга 2020 йил 6 ойида 3211 та мурожаат келиб тушиб, ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан
161,2 фоизга ошди. Уларнинг 51 фоизи оғзаки, 21 фоизи элeктрoн ва 28 фоизи ёзма шаклда келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар – Тошкент шаҳар, Сурхандарё, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари фуқароларидан бўлди.

Мурожаатларнинг 76 фоизи – Миллий гвaрдия органларигa фуқароларнинг бевосита ўзидан (почта, қабул ва телефон орқали) келиб тушган бўлса, 24 фоизи Давлат раҳбарининг, Бош вазир  Виртуал қабулхонаси, Бош прокуратура ишонч телефонидан ҳамда бошқа вазирлик ва идораларда келди.

Умумий ариза-шикоятларнинг 45 фоизини «контракт бўйича ҳaрбий xизмaтгa ва хизматга қабул қилиш, ишга тиклаш ҳақида»ги мурожаатлар ташкил этган.

2020 йил 6 ойида Миллий гвардия бўлинмаларига 1.648 та оғзаки мурожаат бўлган (Раҳбарият томонидан 937 нафар фуқаро қабул қилинган, Юридик таъминлaш вa мурoжaaтлaр билaн ишлaш бoшқaрмaсига ўрнатилган 236-50-72 «ишонч телефони»га 711 та мурожаат бўлган.

Миллий гвардияси қўмондони ва қўмондон ўринбосарлари томонидан шахсий, сайёр ва оммавий қабулларда 224 нафар фуқaрo қaбул қилиниб, уларнинг муаммолари имкон қадар жойида ҳал этилди.

2020 йил 6 ойида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали 610 та электрон мурожаат келиб тушди. Уларнинг энг кўп қисми, яъни 306 таси (ёки 50.2 фоизи) меҳнат
ва аҳоли бандлиги масаласида бўлган.

Ҳисобот даврида, Миллий гвардия раҳбарияти номига
23 нафар фуқародан миннатдорчилик хатлари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ходимлар хизматидан манмунлик ҳақидаги турли раҳматномалар келиб тушди.

Мазкур фаолиятни такомиллаштириш ва янада самарали йўлга қўйиш мақсадида жорий йилнинг 26 август куни Миллий гвардия қўмондонининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 173-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

  • амалдаги Қонунга кўра, буйруқ қоидалари – кўриб чиқиш муддати ва тартиби Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик процессуал, Жиноят-процессуал, Жиноят-ижроия, Иқтисодий процессуал кодексларида белгиланган мурожаатларни кўриб чиқиш амалиётига, Миллий гвардия бўлинмаларнинг ўзаро хат-ёзишмаларига нисбатан татбиқ этмайди;
  • жиноятлар ҳақидаги ариза ва шикоятлар – Жиноят-процессуал кодекси, Бош прокуратура, ДХХ, МГ, МВ, ИИВ
    ва ФВВнинг 2019 йил 11 сентябрдаги қўшма қарори билан тасдиқланган, Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида жиноятга оид аризалар, хабарлар ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ҳамда ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноматалабларига асосан кўриб чиқилади.
  • ҳар ой якунида барча бўлинмалар раҳбарлари ўзларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари таҳлилини муҳокама қилиб, қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш чорасини кўришади;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишни таъминлаш учун Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосарлари, таркибий ва ҳудудий бўлинмалар бошлиқлари, ҳарбий қисмлар командирлари ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишга масъул таркибий тузилмалар раҳбарлари шахсан жавоб берадилар;
  • бўлинмаларнинг биринчи раҳбарлари ва ўринбосарлари (тасдиқланган жадвал асосида) фуқароларни шахсан қабул қилиш
    ва уларнинг муаммоларини жойида имкон қадар ҳал этиш чораларини кўришга мажбурдирлар;
  • бўлинмалар эҳтиёжидан келиб чиқиб моддий-техник таъминот бўлинмалари «Мурожаатларни рўйхатга олиш журналлари»ни етказиб бериш ва «Мурожаатларни қабул қилиш хона»ларини жиҳозлаш чораларини кўрадилар;
  • раҳбарият томонидан фуқароларни қабул қилиш жадвали -ягона намунавий шаклда барча бўлинмаларга тарқатилади;
  • Миллий гвардия марказий девони ва ҳудудий бошқармаларда, ҳарбий қисмлар ва муассасаларда, Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида раҳбар ўринбосари раислигида Мурожаатларни кўриб чиқишни мувофиқлаштириш бўйича доимий комиссиялар тузилади, шунингдек мурожаатларни қабул қилиш, рўйхатга олиш, ижрочиларга етказиш, шунингдек уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни қонунуий кўриб чиқилишини назорат қилиш учун (олий юридик маълумотга эга бўлган) масъул шахсни тайинлайдилар.

Юридик таъминлaш вa мурoжaaтлaр билaн ишлaш бoшқaрмaси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини ташкил этиш, услубий таъминлаш ва мувофиқлаштириш, ариза, шикоят ва таклифларни кўриб чиқилишини назорат қилиш, уларни кўриб чиқиш муддати ва тартибига риоя этилиши ҳолати бўйича раҳбариятга ахборот бериш;

мурожаатларни қабул қилиш хонаси ва ишонч телефонининг кундалик иш фаолиятини ташкил этиш, оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлар таҳлил ва мониторингини олиб бориш;

мурожаатлар бўйича статистик ахборотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва давлат идораларига тақдим этиш, ОАВда ёритиш;

ҳар ярим йил якунида мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, ариза-шикоятларда тез-тез кўтарилган масалалар, камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таҳлилий шархлар тайёрлаш.

Мазкур янги буйруқ асосида мурожаатлар билаш ишлаш фаолиятининг такомиллаштирилиши муносабати билан, Миллий гвардия қўмондонининг 2018 йил 6 июндаги 153-сон «Миллий гвардия бўлинмаларида мурожаатлар билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги буйруғи бекор бўлмоқда.

Шу ўринда, янги буйруқ Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак»
ва «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир» деган эзгу тамойилларни амалга оширишга хизмат қилади.

Зеро, аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш – Миллий гвардиянинг барча даражадаги раҳбарларнинг кундалик вазифасига  айланмоғи лозим.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА