НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ҲАМ БИР ГУРУҲ ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси ва Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман прокуратураси ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида тумандаги 78 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 176 га яқин бўш иш ўринлари ҳамда квота иш ўринлари билан иштирок этдилар.
Меҳнат ярмаркаси давомида жами 58 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланган бўлиб, улардан 37 нафари хотин-қизлар ва 21 нафари ёшларни ташкил этди.
Навоий вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасига бириктирилган сектор ҳудудига кирувчи Кармана тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган “Темир дафтар”га киритилган, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож 10 нафар вақтинча ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА