ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИГА КЎМАК...

Бугунги пандемия шароитида юртимизда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш, уларнинг иш юритувини эркинлаштириш, ушбу соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, маҳаллий экспортбоп маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш, янги ишлаб чиқариш тармоқларини жорий қилиш орқали иш ўринларини яратиш борасида муҳим ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўз ўрнида, тадбиркорлик субъектларига яқиндан кўмак бериш ва уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш, соҳа ривожи учун ғоят муҳим аҳамият касб этади. 
Айни шу мақсадда, Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармасига бириктирилган сектор ҳудудидаги Ромитан туманида маҳаллий тадбиркорлар билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда учрашувлар ўтказилмоқда. Ушбу учрашувлар давомида, Миллий гвардия бошқармаси масъуллари томонидан тадбиркорларга мамлакатимизда ишлаб чиқарувчилар учун яратилган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди, жумладан, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлашда тадбиркорларнинг ўрни беқиёслиги ҳамда давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, маҳсулот сифати ва турини кенгайтириш лозим эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, Миллий гвардия тасарруфидаги сектор раҳбарияти тадбиркорларнинг фаолиятига доимо амалий ёрдам беришга тайёрлиги маълум қилинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА