НЕФТЬ МАҲСУЛОТИ БИЛАН ҚОНУНГА ХИЛОФ ИШ ҚИЛГАН ФУҚАРО ҚЎЛГА ТУШДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасига келиб тушган хабарларнинг бирида Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Жарқишлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Жўрабой Файз” чорвачилик фермер хўжалиги ер майдонида қонунга хилоф равишда қўлбола мослама орқали ёнувчи суюқликдан фойдаланиб келинаётганлиги маълум қилинган.
Мазкур хабар асосида Миллий гвардия Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси масъуллари ҳамда “Jizzax Petrolium” МЧЖ ҳудудий ишлаб чиқариш корхонаси захираларини ҳимоя қилиш бўлими ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган ўрганиш ишлари мобайнида “Жўрабой Файз” фермер хўжалиги ер майдони ҳудудида Тошлоқ туманида истиқомат қилувчи 1992 й.т. А.Ю. қонунга хилоф равишда қўлбола тайёрланган сиғими 2000 литр ҳажмга эга бўлган нефть маҳсулотини қайта ишловчи мослама ўрнатиб, ушбу мосламага 1000 литр нефть маҳсулотига ўхшаш суюқлик солиб қайта ишлаб чиқараётгани аниқланди.
Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган манзилдан топилган А.Ю.га тегишли сиғими 2000 литр ҳажмга эга бир дона қўлбола мослама, 1000 литр нефть маҳсулотига ўхшаш суюқлик, 12 метр полиэтилен труба, 2 дона сиғими 200 литр бўлган металл идишлар ашёвий далил сифатида ИИО ходимларига топширилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА