ЮРТИМИЗДА ИҚТИСОДИЙ ФАОЛЛИКНИ ОШИРИШ БОРАСИДА

Юртимизда иқтисодий фаолликни ошириш борасида мутлақо янги муҳит, тартиб ва ёндашувлар тизими йўлга қўйилмоқда. Унда маҳаллалар кесимида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилиб, уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш сектор раҳбарларининг зиммасига янада масъулият юклайди.
Бу каби ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, Хоразм вилоятининг туман ва шаҳарларида фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳ ҳамда Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан мамлакатимизда жорий этилган “Темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлари шакллантирилган. Мазкур рўйхатларнинг ҳар бири билан манзилли ишларни янада кучайтириш борасида маҳаллалар кесимида хонадонлар турмуш тарзи синчковлик билан ўрганилмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА