ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ОИЛАЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРИЛДИ

Ҳар бир инсон ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлишида, унинг руҳияти муҳим ўрин тутади. Ҳарбий хизматчиларда эса хизмат фаолиятини тўғри ташкил этишида, уларнинг нафақат ўз руҳияти, балки оиласи ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шу сабабдан, Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси психологлари томонидан шахсий таркибнинг оила аъзолари ҳамда турмуш ўртоқлари билан суҳбатлашиш мақсадида ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.
Суҳбатлар мобайнида Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлардан миннатдор эканликларини, уларнинг яқинлари Ватан ҳимоячиси эканидан фахрланишларини билдириб ўтдилар.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА