ЯНА БИР АБИТУРИЕНТ ТЕСТ СИНОВЛАРИДАН ЧЕТЛАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ИИБ ходимлари жорий йилнинг 2 сентябрь кунидан бошлаб, абитуриентларнинг тест синовлари адолат ва шаффофлик тамойиллари остида ўтишини таъминлаш мақсадида хизматга жалб қилинганлар. Кўпчилик ёшлар ўз билимига ишонган ҳолда синовларни муваффақиятли топшираётган бўлса, баъзи абитуриентларининг қинғир ҳаракатлари имтиҳондан четлаштирилишига сабаб бўлмоқда.
Кеча, 9 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Турон” стадионида 2-сменада ўтказилиши режалаштирилган тест синовларига кириш жараёнида Миллий гвардия, ИИБ ҳамда ДТМ ходимлари томонидан яна бир абитуриентдан тақиқланган техник қурилма топилди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси томонидан аниқланган қўл телефони аппаратига ўхшатилиб ясатилган техник қурилма Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида истиқомат қилувчи 19 ёшли абитуриентга тегишли бўлиб, у қулоқчинини яширин равишда тест жараёнига олиб киришга уринганлиги сабабли унга нисбатан тегишли далолатнома тузилиб, тест синовларидан четлаштирилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА