САХОВАТ ВА КЎМАК

Юртимизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиши билан бир қаторда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ишлари давом этмоқда.
Бухоро вилоятида ҳам Миллий гвардия ходимлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар маҳаллалар кесимида ўрганилиб, “Саховат ва кўмак” ишлари карантин талабларига риоя қилган ҳолда давом эттирилмоқда. Хусусан, Ромитан туман Қаҳрамон МФЙда яшовчи Ғ.Шехов ҳамда Хоса МФЙда яшовчи М.Хусеновага 4 бошдан қўй берилиб, уларнинг маълум миқдордаги ем-хашагига амалий ёрдам кўрсатилди. 
Бу каби саховат тадбирлари республика бўйлаб Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган сектор ҳудудларида давом этмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА