ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИНГ ЁРҚИН КЕЛАЖАГИ ЙЎЛИДА ҚАНОТ БЎЛАЙЛИК!

Мамлакатимизда мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини ўзлаштирган баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Хусусан, республика бўйлаб Миллий гвардия ҳудудий бўлинмалари масъул ходимлари томонидан, ёшларда ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларни шакллантиришда, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган қилиб тарбиялаш, жамиятда уларнинг фаоллигини оширишга доир тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.  Куни кеча, Жиззах вилоятида Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати ходимларининг  фарзандлари ўртасида 5 та муҳим ташаббус йўналишларидан бири бўлган “Ёшларни мусиқа, адабиёт, рассомчилик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида ЭКО боғда қизиқарли тадбир ташкиллаштирилди. Мусобақа тарзида ўтказилган ушбу тадбир якунида болалар томонидан чизилган расмлар ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланиб барча иштирокчиларга эсталик совға сифатида мактаб ўқув қуроллари топширилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА