Миллий гвардия қўмондони қўл жанги федерациясига янги раҳбар этиб сайланди...

Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев раислигида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг Қўшма конференция йиғилиши бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.Абдувохидов, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда бошқа бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига кўра, дастлаб федерация томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди ва шу билан бирга йиғилишда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. Джураев номзоди таклиф этилиб, йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди.

Шундан сўнг, янги тайинланган федерация раиси томонидан ушбу спорт турини келгусидаги ривожи учун амалга ошириладиган бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинди:

✅ ушбу спорт турига Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва ҳарбий хизматчиларини кенг жалб этиш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш;

✅ аҳолининг кенг қатлами, асосан ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ушбу спорт турини оммалаштиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, шу билан бирга, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун  бепул машғулотлар ўтказиш тартибини амалга татбиқ этиш;

дунёнинг етакчи спортчиларини юртимизга таклиф қилиш ва улар томонидан фаол ёшлар билан семинарлар ва мастер-класслар ўтказилишини тизимли равишда йўлга қўйиш;

мавжуд спорт базаларни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш билан бир қаторда профессионал спортчиларнинг тайёргарлиги учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

келгуси йилда Тошкент шаҳрида 40 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш ҳамда Осиё қўл жанги федерациясини ташкил этиш ва унинг штаб-квартирасини пойтахтимизда жойлашув  масаласини кўриш.

Шунингдек, федерация раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўмондони Кубоги учун қўл жанги бўйича миллий ва халқаро мусобақаларни ҳар йили ўтказиш таклифи киритилди.

Шу билан бирга, юртимизда қўл жанги спорт турини электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот қилиш ва оммавийлаштириш мақсадида федерациянинг расмий WEB сайти ҳамда бошқа бир қатор ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларини яратиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА