Аҳоли осойишталигини таъминлаш йўлида

 Қаерда аҳоли билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган бўлса, ўша ерда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳити ҳукм суради.  Республика бўйлаб ҳар бир хонадоннинг хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан олиб борилаётган чора тадбирлар ҳам  аҳолининг осойишталигини таъминлашга хизмат қилади. Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида Миллий гвардия  қўриқлаш хизмати масъул ходимлари томонидан маҳаллалар бўйлаб аҳоли ўртасида  ишончли қўриқлов тизимининг афзалликлари тўғрисидаги тарғибот учрашуви бўлиб ўтди. Унда соҳа вакиллари томонидан хонадонлар, савдо дўкони ҳамда маиший хизмат кўрсатиш корхона ва ташкилотларни қўриқлашда, ушбу техник қурилманинг ишончлилиги тушунтирилиб,   хизмат туридан фойдаланишлари юзасидан тавсиялар берилди. Шунингдек, масъуллар томонидан фуқароларнинг қизиқтирган саволлари тингланди ва  ушбу хизматдан фойдаланишга ишонч билдирган фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, тез орада  техник қўриқлаш пункти ишга туширилиши юзасидан келишиб олинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА