ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК САРИ

Жорий йилнинг 4-10 сентябрь кунлари мобайнида Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳар ҳамда Арнасой, Бахмал ва Зомин туманларида Миллий гвардияга бириктирилган умумий ўрта таълим мактабларида 6-синфни тамомлаб, 7-синфга ўтаётган ўқувчилар орасида ўқишни ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфда давом эттириш истагини билдирган ўсмирлар ўртасида белгиланган тартибда синов қабул қилинди.
Синовлар математика, тарих, она тили ва жисмоний тайёргарлик фанларидан бўлиб, имтиҳон даврида одиллик ва хаққонийлик тамойилларига риоя этилишини таъминлаш учун Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят халқ таълим бўлимининг масъул ходимлари жалб этилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА