Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Қуролли Кучлар тизимидаги таълим муассасалар, шу жумладан “Темурбеклар мактаби” ўқув дастурларига қўл жанги бўйича факультатив машғулотлар киритилган. 
Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўз хизмат бурчини бажариш мобайнида турли хил мураккаб вазиятларга тушиб қолишлари табиий ҳол. Бундай ҳолатда улар қўл жанги усулларини моҳирлик билан қўллай олишлари талаб этилади. Шунинг учун ҳам таълим муассасаларининг курсант ҳамда тингловчиларини ўқув жараёни мобайнида қўл жанги усулларини мукаммал ўзлаштиришлари ва уларни бажариш техникасини такомиллаштиришда тартибли шуғулланишга ўргатиб келинади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари ходимларининг асосий вазифасидир.
Бу борада Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимларининг жисмоний камолотига хизмат қилувчи тизимли ишлар йўлга қўйилган.  Хусусан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти мутахассислари томонидан  “Қўл жанги” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган. Қўлланма муаллифи – педагогика фанлари номзоди, доцент Гаппаров Хафиз Захидович кўп йиллар Институтнинг Жисмоний тайёргарлик ва спорт кафедраси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Ўқув қўлланма 200 саҳифадан иборат бўлиб, 5 бўлимдан ташкил топган, уларнинг мазмунига қуролсиз ҳимояланиш усулларини ўргатиш, бажариш тартиби ва уларни зарур вақтларда қўллаш бўйича маълумотлар ўз аксини топган. Ўқув материалларда фото лавҳалар, жадваллар, шунингдек шуғулланувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилишлари учун саволлар ва топшириқлар берилган.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА