ХАВФСИЗ ҲУДУД

Бугунги кунда «Хавфсиз ҳудуд» концепцияси ижросини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти идоралари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда уч сменали патрул режими йўлга қўйилган.

24 соат давомида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимларидан иборат қўшма отрядлар шаҳар, туман ва аҳоли гавжум масканларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир сафда хизмат олиб бормоқда. Жамоат тартибини сақлаш учун бириктирилган қўшма отрядлар мобил, пиёда ва отлиқ гуруҳлардан иборат бўлиб, кузатув назорат тадбирларидан ташқари зарур ҳолларда фуқароларга яқиндан ёрдам бериб келмоқда.

“Хавфсиз ҳудуд” концепцияси асосида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ИИВ ҳамкорлигидаги йўлга қўйилган тизимли чора-тадбирлар натижасида Тошкент шаҳри ҳудудида жами 710 та (179 та пиёда, 511 та автомобилли ва 20 та мотоскутерли) патруллик йўналишлари ташкил етилиб, уларга 1562 нафар, шу жумладан 522 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, 730 нафар ички ишлар органлари ходимлари, 148 нафар “Фидокор ёшлар” гуруҳлари ва 104 нафар жамоатчилик вакиллари сафарбар этилган.

Бу борада Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қисқа муддатда халқ ишончини қозонгани эътиборга моликдир. Бугунги кунда жиноятчиликка қарши курашишда халқимиз уйғонганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кўча-куйда ва жамоат жойларидаги тартиббузарликларга бефарқ бўлмаган фуқароларимизнинг ўз вақтидаги хабарлари натижасида патрул гуруҳларининг воқеа жойларига 5 дақиқа давомида етиб бориб, содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олишига эришилмоқда.

Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигидаги жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Мақсад ҳам аслида юрт тинчлиги ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шаҳримизни обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА