"Меҳр-саховат" кўкрак нишони соҳибларини табриклаймиз!

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Президентимизнинг  2020 йил 26 августдаги ПФ-6046-сонли «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида» ги фармонига кўра «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Ана шундай юксак мукофотга Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган 420 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар сазовор бўлди. Ушбу мукофот соҳибларини қутлаш мақсадида республикамиз бўйлаб тантанали тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Тошкент вилояти Ёшлар маркази биносида Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимларнинг 25 нафарига ушбу мукофот тантанали равишда топширилди. Мазкур тадбирда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар машаққатли ва шарафли касб эгаларига халқимиз осойишталиги, фаровон турмуши ва соғлиғини асраш йўлида бор куч ғайратларини сафарбар этиб, ҳалқимизга ва Президентимизга садоқат билан хизмат қилишларига ишонч билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва шахсий таркиби номидан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланган барча сафдошларимизни самимий муборакбод этиб, келгуси хизматларида муваффақиятлар тилаймиз.

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА