ҲАР БИР АБИТУРИЕНТ КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ТОПШИРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА

Маълумки, юртимиз бўйлаб 2 сентябрь кунидан бошлаб олий таълим муассасаларига 2020-2021 ўқув йили учун тест синовлари бўлиб ўтмоқда. Очиқ осмон остида, карантин қоидаларига тўла риоя қилинган ҳолда ўтказилаётган имтиҳонлар жараёнида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари томонидан жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда кўмакга муҳтож абитуриентларга тест синовларида қатнаша олишлари учун зарур ёрдам кўрсатилиши давом этмоқда.

Шу жумладан, имконияти чекланганлиги сабаб имтиҳон ўтказилаётган ҳудудга келишда ёрдам сўраб мурожаат қилган абитуриентларнинг мурожаатига асосан уларнинг яшаш хонадонидан тест синовлари бўлиб ўтадиган маскангача ҳамда имтиҳондан сўнг яна яшаш манзилига олиб борилишида амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА