АҲОЛИГА КЎМАК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

Юртимизда аҳоли билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган ҳолда иқтисодий фаолликни ошириш борасидаги янгича муҳит яратилмоқда. Бу эса давлат ташкилотлари ва аҳоли ўртасидаги  ҳамжиҳатлик ҳамда ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Маҳаллалар кесимида турли соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг олиб бораётган ўрганишлари натижасида аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш борасида фуқароларга кўмак берилмоқда.
Халқимиз қишлоқ хўжалигининг сердаромад тармоқларидан бири бўлган, чорвачилик ҳамда паррандачиликни оила қут-баракаси, дейишади. Чиндан ҳам, ҳовлисида битта соғин сигири, қўй-қўзиси ҳамда товуғи бор рўзғорнинг дастурхони файзли, қўшимча даромадли бўлади, албатта. Шу сабабдан юртимизда чорвачилик ҳамда паррандачиликни ривожлантириш, бу соҳадаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.   
Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Бухоро вилоятида Миллий гвардия ва Ромитан туман ҳокимлиги масъул ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилган "Чорва моллари ярмаркаси"да Ромитан туманидаги "Темир дафтар", "Аёллар ҳамда ёшлар дафтари"га киритилган 28 нафар фуқарога яшаш шароитидан келиб чиқиб, 4 бош она-бола соғин сигир, 12 та қўй ҳамда 80 та товуқ имтиёзли кредит асосида ажратиб берилди. Бу каби амалга оширилаётган тадбирлардан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут, тухум маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаб, маълум бир маънода уларнинг чўнтагига даромад келтиришдир.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА