ҲЕЧ БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРСИЗ ҚОЛМАЙДИ 

Тошкент вилояти ва шаҳрининг айрим ҳудудларида ёқимсиз ҳид тарқалаётганлиги ҳолати юзасидан Миллий гвардия ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ га келиб тушаётган мурожаатлар давом этмоқда. Ушбу йўналишда фаолияти йўлга қўйилган ишчи гуруҳ томонидан жойларга чиқиб ўрганиш ҳамда мавжуд муаммоларни тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҳудуди “Фаробий” МФЙ даги Қорақамиш 1-тор кўчасида яшовчи фуқаро Ш.Ш. томонидан Миллий гвардиянинг электрон почтасига келиб тушган мурожаатга кўра, ушбу маҳаллада доимий ёқимсиз ҳид тарқалиши маълум қилиниб, уни бартараф қилишга амалий ёрдам кўрсатилиши сўралган. Миллий гвардия масъул ходимлари ушбу мурожаат юзасидан кўрсатилган манзилга етиб бориб, Зангиота тумани “Фаробий” МФЙ раиси, туман СЭС инспекцияси вакили ва ИИБ профилактика инспекторлари билан биргаликда ҳолатга ойдинлик киритиш учун ушбу ҳудуд синчковлик билан ўрганиб чикилди. Кўрсатилган манзилдаги маҳалла аҳолиси ва фаоллари билан суҳбатлашилди. Мурожаатда кўрсатилган манзилда эса ёқимсиз ҳид тарқалаётганлиги ҳақидаги ҳолат аниқланмади.

Йиғилган комиссия аъзоларининг фикр ва мулоҳазалари аризачи билан биргаликда муҳокама қилинди. Миллий гвардия масъул ходимлари томонидан келиб тушган ҳар бир мурожаат эътиборсиз қолмаслиги тушунтирилиб, мурожаат қилган фуқаро Ш.Ш.га ушбу ҳолат такрорланса МФЙ раиси орқали туман СЭС инспекцияси ва участка нозирига хабар бериши тушунтирилиб, улар томонидан қонуний чора кўрилиши келишиб олинди.

 
Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА