МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ТРИАТЛОН БИРИНЧИЛИКЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Триатлон учкураш спорт тури бўлиб, унда иштирокчи вақтни тўхтатмаган ҳолда учта спорт амалини бажариши керак бўлади, булар сузиш, велопойга ҳамда югуриш шартларидир. Мазкур спорт тури билан шуғулланган ёшларда чидамлилик ҳамда синовларга бардош бериш каби хусусиятлар шаклланиб боради. Шу сабабдан ҳам бугунги кунда Миллий гвардия бўлинмаларида триатлон спорт тури кенг жорий этилмоқда. 
Куни кеча Миллий гвардиянинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркиби ўртасида триатлон бўйича мусобақа ташкил этилди.
Мазкур беллашув 300 метрга сузиш, 8 километр масофани велосипедда босиб ўтиш ва 3 километрга югуришдан иборат бўлиб, иштирокчиларга умумий 60 дақиқа вақт берилди.
Муросасиз кечган мусобақа якунида барча ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА