ОИЛА ЖАМИЯТНИНГ АСОСИЙ БЎҒИНИ...

Бугунги кунда Миллий гвардия тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида, ушбу тизимда фаолият юритиб келаётган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига  қўмондонлик томонидан алохида эътибор қаратиб келинмоқда.  Хусусан, Тошкент вилоятида хизмат ўтаб келаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари билан масъул психолог ходимлар томонидан соғлом руҳий муҳитни таъминлаш, иродавий барқарорлик сифатларини  оширишга қаратилган тадбир ташкиллаштирилди. Мазкур тадбирга Республика психологлар уюшмаси оила ва болалар психологияси мутахассиси Шоира Исакова таклиф этилди. Мутахассислар томонидан хозирги кундаги долзарб бўлган, “Бахтли оила сири”, “Фарзанд тарбияси эртанги кун истиқболи”, “Оқила маликаси бор давлатнинг хукмдори император бўлади”, “Оила  иқтисодида тежамкорлик режасини тузиш сирлари”, “Ўзим ўзимга психолог”, “Оилавий муносабатлар инқирози ва уни енгиб ўтиш йўллари” мавзулари бўйича семинар-тренинг машғулотлари ва давра сухбатлари олиб борилди.  Барча иштирокчиларнинг кўнглига йўл топиб уларнинг ушбу мавзулар бўйича қизиқтирган саволларига аниқ ва тушунарли жавоблар берилди. Оила бекаларига ишонч телефон рақамлари берилиб соғлом турмуш тарзи ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ мурожаатлар доимий қабул қилиниши  келишиб олинди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА