АНДИЖОНДА ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ЁШЛАР УЧУН ФРИЛАНСЕРЛИК ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Куни кеча Андижон шаҳридаги “Digital city” (Рақамли шаҳар) марказида фрилансерлик фаолиятини йўлга қўйишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди. 

Унда Миллий гвардия тизимида муддатли ҳарбий хизматни ўтаёган ҳарбий хизматчилар, ахборот технологияларига қизиқувчи ёшлар иштирок этдилар ҳамда марказдаги мутахассислар томонидан тақдим этилган зарур билимларга эга бўлдилар.

Фриланслерлик фаолияти хусусий амалиёт бўлиб, ташкилот ва компаниялардан ташқари, мустақил ишлашни англатади. Ушбу фаолият билан шуғулланувчи аксарият ёшлар ишни ўзи топади ва бунинг учун маълум маблағ орттиради. Бу каби маълумотлар муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар ва ёшлар учун келгусида ўз иш фаолиятини топа олишларида муҳим аҳамият касб этади.

Куннинг иккинчи қисмида семинар иштирокчилари жаҳон талабларига жавоб бера оладиган, замонавий усулда барпо этилган “Digital city” маркази билан яқиндан танишдилар.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА