РОМИТАН ТУМАНИДА КЎПЛАБ ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ

Бугунги кунда мамлакатимизда аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Шу мақсадда, Бухоро вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Ромитан туман ҳокимлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида “Темир дафтар”, “Ёшлар ва аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш ҳамда уларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. 

Мазкур тадбирда Ромитан туманида фаолият юритаётган ташкилот ва корхоналар ўзларининг бўш иш ўринлари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашувчи маҳсулотлари билан иштирок этишди. Тадбир якунига кўра, 15 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди ҳамда 25 га яқин фуқаролар учун бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди. 

Шунингдек, Ромитан туман “Қалайчорбоғ” МФЙдаги миллий ҳунармадчилик фаолияти билан шуғулланувчи Барфия Асадова ва Лола Ҳазратоваларга тикув цехи ташкил этиш учун амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳар бирига кредит асосида 10 донадан жами 20 дона тикув машинаси, “Темир дафтар”га кирган оилаларнинг 28 нафарига ҳам тикув машинаси, 2 нафар фуқарога 2 дона мотороллер муравей, 1 нафар фуқарога эса ер ҳайдаш учун культиватор олиб берилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА