БИЛИМ – КЕЛАЖАК, МЕВАСИ – ТАРАҚҚИЁТДИР

Илм йўлида изланмоқ, ўрганмоқ ва дунёвий билимларга эга бўлмоқ юртимиз фарзандларига буюк боболардан меросдир. Улуғ аждодларнинг шижоати бизнинг қон-томиримизда жўш уради. Улар каби китобга меҳр қўйишимиз, китоб ўқиш – фикрлашга,идрок этишга, атрофимиздаги реал воқеа-ҳодисаларни кўра олиш ва уни таҳлил қилишга йўл очиб беришини англамоғимиз лозим.
Куни кеча Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги бўлинмаларининг биридаги ҳарбий хизматчилар пойтахтимиздаги Адиблар ҳиёбонига ташриф буюргани ҳам бежиз эмас. Улар билан “Ёшларнинг маънавий камол топишида китобнинг ўрни” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда фалсафа фанлари доктори, профессор, Республика “Маънавият ва маърифат” маркази қошидаги “Маърифат тарғиботчилари” жамияти аъзоси Жамила Шермухаммедова иштирок этиб, мавзу давомида улуғ аждодларимизнинг саёҳати ва китоб уларнинг доимий ҳамроҳи бўлганлиги ҳақида буюк бобомиз Бобур Мирзо мисолида батафсил сўзлаб берди.

 

 

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА