Ижтимоий тармоқларда чоп этилган “Одам ўлдирган Миллий гвардия майорига жазо йўқми? “Алкаш майор” спиртли ичимлик истеъмол қилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган” сарлавҳаси билан тарқатилган хабар юзасидан ИЗОҲ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳамда унда баён этилган хабарлар юзасидан Миллий гвардиянинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари томонидан қуйидагилар маълум қилинди:

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг 2020 йил 26 июлдан 27 июль кунига қадар содир бўлган жиноят ва ҳодисалар тўғрисидаги маълумотида, жорий йил 26 июль куни соат 18:00 ларда Наманган шаҳар Навбаҳор МФЙ Олмазор кўчасида Наманган шаҳрида яшовчи Миллий гвардия ходими майор А.Ж. ўзига тегишли “Cobalt” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ҳаракатланиб келаётган, “Damas” русумли тиббий автомашина билан тўқнашганлиги оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этгани ҳамда 2 нафар фуқаро жароҳат олгани қайд этилган.

Содир этилган ЙТҲ натижасида “Cobalt” автомашинаси ҳайдовчиси бўлган Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг бир инсонни вафотига олиб келган ҳатти-ҳаракатларини асло оқлаб бўлмайди. Мамлакатимизда ўрнатилган қонунлар ҳам барчага баробардир. Шу боис ушбу ҳолат юзасидан Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши”) билан шу куннинг ўзида жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда ҳарбий прокуратура томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ходимга нисбатан муносиб жазо қўлланилиши муқаррар ва бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА