ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА

Мамлакатимизда халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларининг устуворлиги доимий тарзда диққатимиз марказидадир. Республикамиз бўйлаб Миллия гвардия ҳамда бир қатор давлат ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган сайёр қабуллар бунга яққол мисол бўлиши мумкин.

Ўтиб бораётган ҳафта давомида Сурхондарё, Андижон ва Жиззах вилоятларида жойлашган Миллий гвардия бўлинмалари биносида ташкил этилган сайёр қабулларда ҳудудий ва маҳаллий ҳокимлик, Ҳарбий прокуратура, Марказий банк, Бандликка кўмаклашиш маркази, Давлат хизматлари агентлиги, шунингдек, Халқ таълими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Соғлиқни сақлаш бўлимлари вакиллари иштирок этиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини амалга оширишда дуч келган муаммоларини ижобий ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.

Бу жараёнда фуқаролардан уй-жой, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш ҳамда бошқа ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатлар тингланди ва уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. 

Сайёр қабуллар республикамиз бўйлаб давом этмоқда.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА