ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ "ЕТТИ ПИР" ЗИЁРАТГОҲИГА САЁҲАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Кўҳна ва боқий Бухоро қадим-қадимдан турли савдо йўллари, маданият ва цивилизациялар чорраҳасида жойлашган бўлиб, бу кўҳна диёрнинг оҳанрабоси, кўрк-у таровати ҳар қандай инсонни доимо ўзига мафтун этиб келган. Халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган эзгу мақсадлари, маданияти ва қадриятларига гувоҳ бўлган киши, буюк аждодлар, алломалар, азиз авлиёлар босган тупроқни, қўлларининг қайноқ тафти қолган масжид-у минораларни, улар юриб ўтган манзилларни зиёрат қилишга ошиқади, албатта.

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида йигитлик бурчини адо этаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг тарихга, аждодлар руҳига бўлган қизиқишлари раҳбарият томонидан ижобий қўллаб-қувватланиб, куни кеча қадим “Етти пир” зиёратгоҳига ташрифи уюштирилди.

Ташкил этилган тадбир давомида, Етти пир — Абдухолиқ Ғиждувоний, Муҳаммад Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобойи Самосий, Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд меъморий мажмуалари зиёрат қилинди. Ушбу авлиёларнинг маърифат, маънавият, имон-эътиқод ҳақидаги насиҳатлари эндигина катта ҳаёт остонасига қадам қўйган ҳарбий хизматчиларга етказилиб, уларнинг меҳр-оқибатли бўлиши ҳамда эзгу ишларнинг этагидан тутиши учун ўгитлар айтилди.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА