КИТОБ – ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

Китоб инсоннинг чинакам дўсти. Уни кўп мутолаа қилиш кишининг дунёқарашини кенгайтириб, ақлини, фикрлаш қобилиятини чархлайди.

Ўтган ҳафта мобайнида Андижон, Наманган, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган Миллий гвардия бошқармалари шахсий таркиби иштирокида барчага кенг маълум шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанри асосчиси Абдулла Қодирийнинг асарларига бағишланган китобхонлик кечалари бўлиб ўтди.

Андижон вилояти

“Абдулла Қодирийни ёд айлаб” шиори остида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирларга таклиф қилинган ижодкорлар ва мутахассислар томонидан Қодирийнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, қатағон қурбонига айланганлиги, алоҳида ажралиб турадиган инсоний фазилатлари, ўзбек халқи ҳаётига бағишланган асарлари ва уларнинг маънавий-ижтимоий ҳаётимизда беқиёс аҳамиятга эга эканлиги ҳақида кўплаб маълумотлар берилиб, иштирокчилар ўртасида “Ўткан кунлар” романидан олган таассуротлари борасида қизғин фикр-мулоҳазалар юритилди.

Бу каби ижодий тадбирлар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг нафақат дунёқарашини кенгайтиради, балки уларнинг маънавий ҳордиқ олишларига ҳам кўмак беради.

Андижон вилояти

Наманган вилояти

Навоий вилояти

Самарқанд вилояти

Сирдарё вилояти

Сурхондарё вилояти

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА