Тиббий моддий воситаларни хариди бўйича танлов савдолари...

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Моддий-техник таъминот Марказий базаси иловада келтирилган тиббий асбоб-ускуналар ва инвентарларни этказиб бериш бўйича лотлар асосида танлов савдоларини эълон қилади.

Сиздан сўралган моддий воситаларни етказиб бериш имконияти мавжуд бўлса, нархларни чегирма қилган ҳолда тўлов тури, етказиб бериш муддати, (солиштирма жадваллар билан) тижорат таклифининг амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда бизнинг манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Заргарлик кўчаси 5 уй (ЎР МГ марказий базаси Харид қилиш бўлими) га етқазиб бериш ёки ng.baza.xarid@mail.ru электрон почта орқали қабул қилинади.

Тижорат таклифлари ҳар куни якшанбадан ташқари соат 9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади.

Тижорат таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати «10» декабрь 2020 йил, соат 18.00 гача.

Тўлов шакли: олдиндан тўлов 15%.

Этказиб бериш муддати 2020 йил «25» декабрга қадар.

Тижорат таклифига қўшимча равишда техникаларни ишлаб чиқарувчи корхона томонидан расмий ваколатга эга бўлган дилер ёки дистрибюторлиги хақида хатнинг асл нусхаси, гувоҳнома, лицензия, корхона рахбарининг пасспорт нусхаларини тақдим қилишингиз сўралади.

Банкротлик, тугатилиш ёки қайта ташкил этилаётган корхоналар шу билан бир қаторда судлашув жараёнида бўлганлар билан шартнома имзоланмайди.

Буюртмани бажарувчи корхоналар етарли даражада моддий-техник таъминотга эга бўлиши шарт.

Мурожаатучунтелефон: (0371) 231-72-84.

Почтаманзил: ng.baza. xarid@mail.ru

Ҳужжатни юклаб олиш
Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА