Ўзбекистон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бутунжаҳон акциясини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича глобал акцияни қўллаб-қувватлайди: 19 ва 20-ноябрь кунлари соат 18:00 дан бошлаб кўплаб бинолар кўк рангда товланади.  

20 ноябрь куни Бутунжаҳон болалар куни нишонланади. Ушбу сана 1954 йилда БМТ томонидан эълон қилинган ва ёш авлоднинг фаровон ҳаётини таъминлаш учун дунё ҳамжамияти эътиборини жалб қилишга қаратилган.
Халқаро миқёсда бир қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, ёш авлоднинг ҳаётга, соғлиққа, таълимга, дам олишга ва бўш вақтга бўлган ҳуқуқларини, ота-оналарга ғамхўрлик қилишни, зўравонлик ва камситишдан ҳимоя қилишни, фикрларни ифода этишни назарда тутадиган Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги декларация, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинди.
Анъанага кўра, 20 ноябрь куни кўплаб мамлакатларда мавзуга доир тадбирлар ўтказилади, унда иштирокчилар нафақат соҳадаги ютуқларни, балки келажакда ҳал этилиши лозим бўлган кескин муаммоларни ҳам қайд этадилар.
Ҳар йили бутун дунёда «Дунёни кўк рангга бўяш» акцияси ўтказилмоқда, унинг мақсади жамоатчилик эътиборини болалар ҳуқуқларини таъминлашнинг долзарб масалаларига жалб қилишдир. Мамлакатлар умумий ғояни қўллаб-қувватлаб, диққатга сазовор, марказий жойларни ёритишни ташкил қилишади.
Ушбу акцияга Ўзбекистон ҳам қўшилди. 19 ва 20 ноябрь кунлари соат 18: 00 дан бошлаб «Халқлар дўстлиги» ва «Туркистон» саройлари, «Пойтахт» бизнес маркази, симпозиумлар саройи, Навоий давлат академик театри, Ўзбекистон тарихи музейи, Миллий стадион, Ҳамид Олимжон майдонидаги 16 қаватли уйлар, аэропорт, шунингдек бошқа маданий диққатга сазовор жойлар, меҳмонхоналар, спорт ташкилотлари кўк рангда товланади. Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг тарихий ва замонавий мажмуалари ҳам кўк рангда — бирдамлик ва ҳамжиҳатлик рангида, халқаро акцияни қўллаб-қувватлайди.
Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида машҳур тарихий ёки замонавий бинолар ҳам кўк рангда ёритилади.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА