Навоий шаҳрида Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 17-22 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида Юнон-рум, эркин кураш ва аёллар кураши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақада Миллий гвардия Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби Эркин кураш бўлинмаси ўқувчи-спортчилари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, мусобақанинг иккинчи (18-ноябрь) куни ҳолатига кўра турли вазн тоифаларидаги ўқувчи спортчиларимиз 8 та олтин ,6 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Мусобақа давом этмоқда якуний натижаларини Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби (https://t.me/mgskbiozm) ва Милиий гвардия (https://t.me/milliygvardiyauz_official) телеграм каналлари орқали кузатиб боринг.

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА