
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Моддий-техник таъминот Марказий базаси иловада талаблари келтирилган қишги яримпальто ва чарм дала сумкасини етказиб бериш бўйича танлов савдоларини эълон қилади.
Сиздан сўралган қишги яримпальто ва чарм дала сумкасини етказиб бериш имконияти мавжуд бўлса, нархларни чегирма қилган ҳолда тўлов тури, етказиб бериш муддати кўрсатган ҳолда бизнинг манзилга тижорат таклифингизни юборишингизни сўраймиз.
Тўлов тури: олдиндан тўлов 15%.
Тижорат таклифлари ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача қуйидаги манзилга етказиб бериш орқали: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Заргарлик кўчаси 5 уй (ЎР МГ Моддий-техник таъминот Марказий базаси) ёки электрон почта орқали қабул қилинади: ng.baza.xarid@mail.ru
Тижорат таклифларни қабул қилишнингохирги муддати «8» январь 2021 йил, соат 18.00 гача.
Тижорат таклифига қўшимча равишда махсулотларнинг наъмунаси, гувоҳнома, лицензия, корхона рахбарининг паспорти ва Давлат Солиқ Қўмитаси томондан берилган солиқ тўловчилиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаларини тақдим қилишингиз сўралади.
Банкротлик, тугатилиш ёки қайта ташкил этилаётган корхоналар шу билан бир қаторда судлашув жараёнидагилар, кечиктирилган солиқ ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлганлар билан шартномалар тузилмайди.
Буюртмани бажарувчи корхоналар етарли даражада моддий-техник таъминотга эга бўлиши шарт.
Мурожаат учун телефон: (0371) 231-72-84, 231-72-85.
Сайт ҳақида фикрингиз
Натижаларни кўрсатишЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
Веб-сайтга ўтингЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА