
Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА
Ватан ҳимоячилари куни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Республикамиз бўйлаб мактаб ўқувчилари иштирокида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, "Динамо" ЖТСЖ Самарканд вилояти кенгаши, Мудофаа вазирлиги вакиллари ва нуронийлар иштирокида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида жойлашган 79 - сонли умум таълим мактабида 6, 11, 12 , 78 ва 79 -сонли мактаб ўқувчилари билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир бошида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан ватанпарварлик мавзусида давра суҳбати ўтказилиб, ҳарбий соҳага қизиққан ёшларнинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилди. Шунингдек, ҳарбий саҳна чиқишлари, қурол-яроғлар кўргазмаси ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир якунида воллейбол мусобақасига старт берилди. Қизиқарли ўйинлар орқали жамоалар биринчиликни қўлга киритиш мақсадида жиддий кураш олиб бордилар.
Сўнгги натижаларга кўра ғолиб деб топилган жамоалар мусобақа кубоги, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Сайт ҳақида фикрингиз
Натижаларни кўрсатишЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ МАЪЛУМОТЛАРИ МИЛЛИЙ БАЗАСИ
Веб-сайтга ўтингЯГОНА ИНТЕРАКТИВ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР ПОРТАЛИ
Веб-сайтга ўтингЎзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси
МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА