КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДУРМАН ЎША!

Республикамиз бўйлаб ўқувчи ёшларни ватанпарварлик, мардлик ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, шунингдек, ҳарбий хизмат муқаддас бурчлигини уларнинг онгига сингдириш ва ҳарбий хизматга меҳр уйғотиш мақсадида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Тошкент вилояти Қибрай туманида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша!” номли ғоя остида ўқувчи ёшларни ўзида бирлаштирган маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда Тошкент вилояти ва Қибрай тумани ҳокимликлари вакиллари, Қуролли Кучлар фахрийлари Чирчиқ шаҳар кенгаши раиси заҳирадаги полковник Дилшод Сагатов, Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Уктамжон Махмуджонов, Миллий гвардия маънавият ва маърифат марказининг ашула ва рақс ансамбли раҳбари хонанда Даврон Ахмедов, Мудофаа вазирлигининг “Навқирон” ансамбли, “Ёш Темурбеклар” ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишди.

Ўқувчи ёшлар учун ташкиллаштирилган аралаш эстафета спорт мусобақалари қизиқарли ва баҳсларга бой ўтди. Шунингдек, тадбир давомида Миллий гвардия бўлинмаларининг махсус хизмат техникалари ва қуроллари ҳамда тасвирий санъат кўргазмаси, ватанпарварлик руҳидаги концерт дастури намойиш этилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА