КИМ ВАТАНГА СОДИҚ БЎЛСА — МЕНДИРМАН ЎША!

14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимиз бўйлаб кенг кўламли тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Албатта бундан кўзланган асосий мақсад ёшларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахс сифатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш, уларни Она заминга садоқат ва фидоийлик билан хизмат қилишга даъват этишдир.

Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамкор ташкилотлар, хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Халқ таълими вазирлиги вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда юқорида келтирилган буюк мақсадларни ўзида мужассам этган, “Ким ватанга содиқ бўлса- мендирман ўша” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган мусиқали чиқишлар, шунингдек Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Тадбир сўнгида тантанали парад бўлиб, томошабинларга Гулистон Олимпия захиралари мактаб-интернати велоспортчилари, Миллий гвардия отлиқ отряд таркиби ва замонавий ҳарбий техникаларининг тантанали ўтиши ҳавола этилди.

 

Савол-жавоб

Сайт ҳақида фикрингиз

Натижаларни кўрсатиш

Ижтимоий тармоқларга юклаш:

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси

МИЛЛАТ МАНФААТЛАРИ ҲИМОЯСИДА